Oylik arxiv: Oktabr 2016

Чилонзорлик Ғуломжон Ҳамидов «ЮТАМИЗ»

Алам тинмас, кўнгиллар тўлмас,

Шону-шавкат ҳеч қачон ўлмас,

Чин юракдан ўйнанг йигитлар,

Чин термасин ютмасак бўлмас.

———————— 

Бепарволик ғамдир, ғафлатдир,

Чин ғалаба бизга савлатдир,

Ҳилпирасин зафар байроғи,

Яхши ният – ярим давлатдир.

———————— 

Алам ёши кўздан томчилар,

Зафар отин кимлар қамчилар,

Чин термасин ютмасак бўлмас,

Мағлубият дилга санчилар.

———————— 

Дерлар: ойнинг ўн беши ёруғ,

Ўн беши-чи, қоронғу, совуқ,

Фожеамас битта мағлублик,

Ҳой, йигитлар, солингиз довруғ.

 ————————

Танқид қилар фолбин «қаҳрамон»,

Мухлисларда изтироб фиғон,

Чин футболин ютмасак бўлмас,

Термамизда катта имтиҳон.

———————— 

Жамшид, Жалол тандеми қани?

Ғалабадир Ғулом жон-тани,

Бабаян ҳам кўтариб бошин,

Десин: «Рақиб, қараб тур сани…».
Рон Кларк

Машҳур педагог Рон Кларкнинг ўз ўқувчилари учун ишлаб чиққан 55 қоидаси

Рон Кларк
«55 асосий қоидалар»    «The Essential 55»

 Муаллиф: Рон Кларк
Инглиз тилидан Хушнуд Худайбердиев таржимаси.

1-қоида.

Катта ёшли кишиларга жавоб бераётганингизда, албатта “Ҳа, хоним” ёки “Йўқ, жаноб” дейишингиз керак. Шунчаки бош қимирлатган ҳолда ёхуд тасдиқ ва инкорнинг бошқача кўринишларида жавоб бериш мақсадга мувофиқ эмас.

2-қоида.

Суҳбат чоғида нигоҳлар орқали алоқа ўрнатинг. Агар кимдир гапираётган бўлса (дарс вақтида), бутун нутқ давомида ундан (ёки суҳбатдошингиздан) нигоҳингизни узманг. Агар кимдир фикр билдирса, унда ўша инсон томонга юзланинг.

3-қоида.

Агар синфда кимдир бирон ўйинда ғалаба қозонса ёки қандайдир муваффақиятга эришса, биз уни табриклаймиз. Қарсакнинг овози баландроқ ва давомийлиги 3 сониядан кам бўлмаслиги керак.

4-қоида.

Мунозара вақтида бошқа ўқувчиларнинг мулоҳазаларини, фикрларини ва ғояларини ҳурмат қилинг. Вазиятга қараб қуйидаги тарзда фикр билдирганингиз мақсадга мувофиқ: “Джоннинг фикрларига қўшиламан, мен ҳам худди шундай ўйлаяпман” ёки “Саранинг фикрларига қаршиман. Унинг нуқтайи назари жуда ажойиб, аммо…” ёхуд “Менимча, Виктор аъло даражада кузатув олиб борган ва бу мени қуйидагича фикрлашга ундади…”.

5-қоида.

Агар бирон муваффақиятга эришсангиз, ҳаволаниб кетманг. Агар мағлуб бўлсангиз, жаҳл қилманг. Мағлуб бўлган вақтингизда қуйидагича фикр билдирганингиз маъқул: “Ростини айтсам, мазкур беллашув менга жуда манзур бўлди ва яна сиз билан беллашишни интиқлик билан кутаман” ёки “Ажойиб ўйин” ёхуд умуман ҳеч нарса демаслик керак. Ютқазган вақтда жаҳлингизни кўрсатиб ёки “Мен жиддий ўйнамагандим” ёхуд “Сиз аслида унақа кучли эмассиз” каби пичинг қилишингиз, аслида сизнинг ожизлигингизни кўрсатади холос.

6-қоида.

Агар суҳбат давомида сизга савол билан мурожаат қилишса, сиз ҳам жавоб бергандан сўнг, ўша саволни қайта сўранг. Масалан:

Мен: “Дам олиш кунингиз яхши ўтдими?”

Сиз: “Ҳа, дам олиш кунини ажойиб ўтказдим. Оилам билан бирга харид қилиш учун дўконларни айландик. Ўзингизда-чи? Дам олиш кунини яхши ўтказдингизми?”

Мулойим бўлинг. Сизга эътибор қилган инсонларга, сиз ҳам қизиқиш билдираётганингизни кўрсатинг.

7-қоида.

Агар йўталсангиз, аксирсангиз ёки кекирсангиз, у ҳолда ўз вақтида бошингизни ёнингиздагилардан бошқа тарафга ўгиринг ҳамда оғзингизни кафтингиз билан беркитинг. Мушт билан оғизни беркитиш хунук кўринади. Ва албатта охирида “Маъзур тутасиз” дейиш ёдингиздан чиқмасин.

8-қоида.

Лабингизни чаппиллатманг, кўзингизни ўйнатманг ёки шу каби хатти-ҳаракатлар билан ҳурматсизлик қилманг.

9-қоида.

Сизга нимадир берганимда доим раҳмат айтинг. Агар олганингиздан сўнг 3 сония ичида раҳмат айтмасангиз, унда уни қайтариб оламан. Бундай ҳолда ўзингизни оқлаш учун баҳона қидиришга уринманг.

10-қоида.

Агар кимдандир нимадир олсангиз, ҳеч қачон ўша инсонга совғаси ҳақида салбий фикр билдирманг ёки совға сиз учун қадрли эмаслигига шаъма қилманг.