«Оддий ўқитувчи баён килади, яхши укитувчи тушунтиради,
машхур укитувчи намойиш этади, буюк укитувчи рухлантиради»
В Гёте
Мактаб ислоҳоти олдимизга таълим жараёнини такомиллаштиришдан иборат бўлган бугунги куннинг энг муҳим вазифаларни қўймокда. Мактаб ўқитувчилари олдида турган долзарб вазифалардан бири- давлат таълим стандарти талабларига мос билим бериш, дарслар самарадорлигини ошириш, ўз устида тинмай изланишлар олиб боришдир.
Косонсой туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 28-умумий ўрта таълим мактаби отахон мактаблардан ҳисобланади. Бу мактабда таҳсил олган собиқ ўқувчилар бугун халқ хўжалигининг турли соҳаларида етук мутахассислар сифатида фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда ушбу таълим даргоҳида ёш авлодга билим бераётган 56 нафар педагог ходимлар 1000 га якин ўқувчиларни камол топтирмоқда.
Таълим сифатини оширишда ўтказилаётган фан ойликларининг аҳамияти катта. 2017 йил феврал ойида республикамиз мактабларида математика ва информатика фан ойликлари қизғин ўтказилмоқда. 2017 йил 16 февралда мактабимизда математика фанидан туман ўқитувчиларининг семинари ташкил этилди. Семинарда 1 тоифали математика фани ўқитувчиларининг ноанъанавий тарзда ўтган дарслари юқори баҳоланди. Айниқса 6-Б –синфда О. Атамирзаевнинг “Бутун сонларни таққослаш” мавзусидаги дарси ўқувчиларни ҳозиржавобликка, мантиқий фикрлашга, хотирани тезда жамлай олишга йўналтирилганлиги билан ажралиб турди. Ўқитувчи бир пайтнинг ўзида синфдаги иқтидорли ўқувчилар билан ҳам, паст ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ҳам ишлай олиш маҳоратини кўрсатди. Семинар иштирокчилари О.Атамирзаевнинг дарсини юқори баҳолаб туман миқёсида оммалаштиришга қарор қилишди.
М.Камолованинг 9-синфларда ўтган дарсидан семинар иштитрокчилари ўсмир ўқувчи кўнглига қандай йўл топиш мумкинлигини , мураккаб мавзуни осон йўл билан тушунтиришни ўрганишган бўлса, С. Сатторованинг 5-синфларда ўтган дарсидан муаммоли вазиятлардан чиқа олиш йўлларини, ўз-ўзини баҳолашни янги усулларини ўрганишди.
Семинар иштирокчиларига мактабнинг “Ёш адабиётчилар” тўгараги аъзолари “Китоб кўнгил мулки” мавзусидаги адабий композицияни намойиш этишди. Унда бугуннинг энг долзарб муаммоси бўлган ёшларнинг китобга бўлган муносабати ижобий томонга ўзгараётганини, ўзбек ва жаҳон адабиётининг ўлмас асарлари ҳамиша ёшларнинг қўлидан тушмаётганлигини кўрсатиб беришди.
Семинар якунида Косонсой туман ХТМФМТТЭБ математика ва информатика фани услубчиси М. Орипов мактабдаги таълим ва тарбия жараёни хавас қилгулик эканлигини таъкидлади.
28-сонли мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ғ. Болтабоева.






