
Достон Абдукаримов Наманган вилояти Косоносой тумани 28-сонли умумтаълим мактабининг 2А-синфида аъло бахоларга ўқийди. У синфдаги энг фаол ташкилотчи ва камтарин ўқувчидир, унинг хозирда шахсий кутубхонасида 50 дан ортик бадиий китоблари бор. У айникса, ,, Аждар ва шахзода” ,,Окшом эртаклари” ,,Онамнинг ҳикоялари” ,,Чўчка болалари” ,,Уч оға-ини ботирлар ,,Кари билганнни пари билмас” ,,Минг бир сўзни биламан”,,Эртаклар автобуси” ,,Доно киз билан бой ,,Кичкинтой энциклопедияси” ,,Ер сайёраси” ,,Канотли чумоли” каби китобларини севиб укийди. Синфдош дўстларига хам ўқишни таклиф килади. Бундан ташкари унинг дарсхонасида рус халк эртаклари она-тили, ўқиш, математика фанларидан тестлар инглиз тилини ўрганиш учун турли қўлланмалар ўрин олган. Достонжонни якинда туғилган куни булди. Унга бобоси Абдукарим ота, бувиси Зинфира ая, дадаси Давронбек, аяси Мадинахонлар бир нечтадан бадиий китоблар совга килишди.
– Ўғлимнинг китоб билан дўстлашишига – дейди унинг аяси, синф рахбари, Халк таълим аълочиси, ижодкор муаллима Гулнора опа Усмонованинг ўгитлари, тушунтиришлари сабаб булган.Чунки бу устоз хам биринчи синфдан бадиий китоблар мутооала килиб, хаётдаги барча ютукларига китоб сабаб бўлганлигини ўқувчиларига тинмай таъкидлайдилар. Биз ота – оналар синф рахбарининг ташаббусларига кушилиб фарзандимиз келажаги учун имкониятлар яратиб берамиз.Синфдошлари Нозигул, Эъзоза, Иброхим, Гулсанам каби ўқувчиларни 10-15 тадан, колган ўқувчиларни 9 тадан бадиий китоблари бор.
Мактабда ўтказилган ,,Энг бой синф кутубхонаси” танловида 2,,А” синф ўқувчилари 1-ўринни эгалладилар. Мактаб директори Ш. Шарипов 2,,А” синф ўқувчилари ва синф рахбари Г.Усмоновани ,,Фахрий ёрлик” ва эсталик совгалар билан такдирлади.
– Китобни севган у билан ошно булган боладан хеч качон ёмонлик чикмайди. У ватанини, оиласини, дустларини кадрлайди.Достон Абдукаримов ва унинг синфдошларига ва ота-оналарига уз миннатдорчилигимни билдираман деди.
Мактабда йил давомида синф кутубхоналарини бойитиб борилиши, турли тадбирлар ўтказилиши эълон килинди.
М.М.И.Б.Д ўринбосари Х. Ғаниев