Oylik arxiv: Avgust 2017

Ўрта таълим муассасалари ва педагоглари олдида турган вазифалар

11 йиллик  мажбурий ўрта таълимга ўтилиши муносабати билан умумий ўрта таълим муассасалари ва педагоглари олдида турган вазифалар тўғрисида

Ассалому-алайкум, азиз устозлар!

Барчангизга маълумки,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 187-сонли қарори билан компетенциявий ёндашувга асосланган умумтаълим фанлари бўйича Давлат таълим стандартлари тасдиқланди.

Компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари ва унга мувофиқ ишлаб чиқилган умумтаълим фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида амалдаги мураккаб ва долзарб бўлмаган мавзулар чиқариб ташланди. Хусусан, жами 1304 соат  мавзулар оптималлаштирилиб, илмий-техника тараққиётининг инсон ҳаёти ва фаолиятига боғланганлиги, муҳандислик-технологик йўналишларнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги аҳамиятининг ошиб боришини инобатга олган ҳолда янги мавзулар киритилди.

Компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари   ва унга мувофиқ ишлаб чиқилган умумтаълим фанлари бўйича ўқув дастурлари Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 3 июндаги “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари асосида такомиллаштирилган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш тўғрисида” ги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланди ва ижрога йўналтирилди.(1-слайд)

8-9 август КУН ТАРТИБИ

АВГУСТ 11-12 га А.Носиров маърузаси