Косонсой туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактаби тўғрисида маълумот
Мактаб 1924 йилда ташкил топган. Мактаб директори Шарипов Шамсиддин Садирович олий маълумотли, 1979 йил НДПИнинг география биология факултетини тамомлаган. Олий тоифали ўқитувчи.
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Болтабоева Ғазила 1988 йилда НДПИнинг география биология факултетини тамомлаган. Биринчи тоифали ўқитувчи.
Мактабда жами 60 нафар педогоглар ёшларга таълим тарбия бермоқда.
Мактаб 2009 йил капитал таъмирдан чиқиб, фан кабинетлари замонавий жиҳозлар билан безатилган.
Мактабда 3 та олий тоифали, 22 та биринчи тоифали,23 та иккинчи тоифали ўқитувчилар замон талаблари асосида ёшларга чуқур билим бериши натижасида мактаб жамоаси бир қатор ютуқларга эришмоқда.
Мактаб Фан олимпиадаси ва Билимлар беллашуви натижаларига кўра туман, вилоят, республика рейтингида олдинги ўринларда туради.
Фан олимпиадаси ва Билимлар беллашуви танловларида ўз ўқувчилари билан қатнашиб, вилоят, республика босқичларида фахрли ўринни эгаллаб келаётган устозлардан:
- Тарих фани Тошбоев Жавлон, Камолова Нодира
- Она тили фани Мамажонова Зиёда, Абдалиева Соҳиба, Сотторова Давлатпошша
- Рус тили фани Рахимов Собиржон, Дадабоева Шаҳноза
- Физика фани Воҳидов Илҳомжон
- Информатика фани Соттиев Ҳусниддин
- Кимё фани Маматқулова Мархамат
- Иқтисод фани Ахмадалиева Маъмура
- Математика фани Атамирзаев Орифжон, Сатторова Соҳиба, Камолова Муяссар
- Биология фани Ҳамдамов Абдужаббор, Ғаниев Ҳусниддин
- Инглиз тили фани Саидова Муяссар
- Бошланғич синфлар Қўчқорова Матлуба, Болтабоева Хурият, Усмонова Гулнора
- Мусиқа фани Эргашева Малуда лар ёшларга чуқур билим беришда жамоага ўрнак бўлмоқда.
Бундай ютуқларга эришишда ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқлар устида самарали иш ташкил этилгани яхши натижа бермоқда. Ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда фан, спорт, ижодий тўгараклар фаолиятини аъло даражада баҳолаш мумкин. Мактаб жамоаси “Яшил чироқ-2015” мусобоқасида Республикада 1-ўринни эгаллади. Бу муваффақиятга эришишда мактаб ММИБДЎ Маматқулова М, Усмонова Гларнинг ҳиссаси катта.
Йилнинг энг яхши фан ўқитувчи кўрик танловининг Республика босқичида Тарих фани ўқитувчиси Ж. Тошбоев Фахрли ўринни эгаллади.






